Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс Ўзбекистондаги вакцинация дастурини қўллаб қувватлайди

Дата: 16:57, 10-03-2014.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (ВИГА) Ўзбекистонда қизларни инсон папилломаси вирусидан ҳимоялаш бўйича вакцинация дастурини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Дастур Ўзбекистонда 2015 йилда бошланади. Бу иш мамлакат 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган қизларни мактабларда, шунингдек, уйда вакциналашни таъминлаш бўйича тўлақонли дастур ишлаб чиққани натижасида амалга оширилмоқда”, дейилади ташкилотнинг расмий сайтида.
Ушбу кампания нафақат ракнинг олдини олишга йўналтирилади. У, шунингдек, келажакда мамлакатга миллий даражада ҳам соғлиқни сақлаш тизимининг инсон папилломасига қарши салоҳиятини кенгайтириш имконини беради.
Эслатиб ўтамизки, Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс аҳолини иммунизация қилиш бўйича бутунжаҳон жараёнида иштирок этадиган ташкилотлар гуруҳидир. Ташкилот бошида БССТ, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки ва Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармаси вакилларидан ташкил топган бошқарув кенгаши туради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: