Валерий Гергиев илк марта Ўзбекистон пойтахтида концерт беради

Дата: 16:09, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 13 ва 14 апрелда Тошкентда таниқли россиялик дирижёр, Мариинский театрининг бадиий раҳбари, Мюнхен филармония оркестрининг бош дирижёри Валерий Гергиевнинг концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

13 апрелда концерт “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтади. Саҳнага машҳур мусиқачилар билан бирга ёрқин ўзбек пианисти Беҳзод Абдураимов ҳам чиқади. У Прокофьеванинг фортепианоли оркестр учун 3-сонли концертини ижро этади.

“14 апрелда балет санъати мухлислари Россия халқ артисти Мариинский театрининг прима-балеринаси Диана Вишневанинг санъатидан баҳраманд бўладилар. Чиқиш Алишер Навоий номидаги Давлат Катта академик театри саҳнасида бўлиб ўтади. Дастурдан Жоржа Бизе-Родион Щедриннинг “Кармен-сюита” балети ўрин олган. Шунингдек, “Дон-Кихот” спектакли, “Оққушлар кўли” ва бошқа балетлардан саҳналар ҳам ижро этилади”, - деб таъкидлашди Маданият вазирлигида.

Мумтоз санъат кечалари Ўзбекистон маданият вазирлиги ва Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси қўллаб-қувватлаши ёрдамида ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: