Варшавада ўзбек-поляк ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 19-21 сентябр кунлари Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари шартнома-ҳуқуқ хизматлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Польша делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ департаменти директори Анджей Миштал бошчилик қилмоқда.
“Маслаҳатлашувларда имзоланган иккитомонлама ҳужжатлар инвентаризация қилинди, Ўзбекистон-Польша ҳужжатлари лойиҳалари устида олиб борилаётган иш жараёни кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, музокаралар чоғида ТИВ вакиллари халқаро шартномалар бўйича қонун ижодкорлиги ва уларни бажаришни тартибга солувчи икки томон қонунчилиги ҳақида маълумот алмашдилар.


