Вашингтонда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади
Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 22-28 сентябр кунлари Вашингтонда (АҚШ) ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Ўзбеккино” МК матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тадбир давомида турли йилларда олинган 5 ўзбек фильмлари намойиш этилади. Улар орасида Шуҳрат Аббосовнинг “Тошкент – нон шаҳри” фильми, Юсуф Розиқовнинг “Дилхирож” фильми, Аюб Шахобиддиновнинг “Паризод” фильми, Зулфиқор Мусоқовнинг “Осмондаги болалар” фильми ва Абдуҳалил Мигноровнинг “Ота” фильмлари бор.
Барча фильмлар ўзбек тилида инглиз тилидаги субтитрлар билан бирга кўрсатилади.
Ўзбекистон делегацияси таркибига “Ўзбеккино” вакиллари, шунингдек, режиссёрлар Шуҳрат Аббосов ва Аюб Шахобиддиновлар кирдилар.


