Ватандошларнинг Яқин Шарқдан қайтиши осон кечмади – Мирзиёев
Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Яқин Шарқдан ватандошларнинг қайтиши осон кечмади, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент вилояти фаоллари билан учрашувда давлат раҳбари "Хайрли" операцияси ҳақида тўхталиб ўтди.
"Мана, биз уруш давом этаётган Яқин Шарқдан 156 юртдошларимизни қайтариб олдик. Нима учун улар кетишди? Бизнинг вазиятимиз ачинарли бўлгани учун, ҳеч қандай шароит йўқлиги учун кетишди. Лекин охирида нима бўлди? Бизнинг аёлларимиз сотилган, беш отадан бешта бола, 14 ёшли қиз туққан... Бизнинг юзимиз шуми? Уларни Ватанига қайтариш жуда қийин эди. Кўп давлатлар билан келишиб олдилар. Уларни самолётга ўтказиш, террорчиларнинг қўлидан қутқариш осон бўлмади. Бироқ биз уларни қайтардик, ахир улар бизнинг юртдошларимиз. Энди нима қиламиз? Оқсоқоллар, жамоатчилик қаерга қараяпти? Нима бўлганини ким тушунтиради? Бундай нарсалар бизни ташвишга солиши ва азоблаши керак", - дея таъкидлади президент.
Сурат манбаи: president.uz