Вазирлар Маҳкамаси Ислом Каримов тиббий кўрикдан ўтиши ва даволаниши лозимлигини маълум қилди

Дата: 11:17, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тиббий кўрикдан ўтиши ва сўнгра даволаниши лозим, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Вазирлар Маҳкамаси хабарига асосланган ҳолда.

“Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилади”, - дейилади Вазирлар Маҳкамасининг 28 август, якшанба куни тарқатилган хабарида.

Расмий манбалар давлат раҳбарига нега тиббий ёрдам зарур бўлганлигини аниқлаштирмаган.

Маълумот ўрнида, Ислом Каримов Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни 1989 йилда, Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби лавозимини эгаллаганидан кейин бошлаган эди. У 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида президент этиб сайланган.

Кейинчалик, Каримов 1991 йилдаги умумхалқ сайловларида ғалаба қозонган. 2002 йил 27 февралда бўлиб ўтган умуммиллий референдум доирасида президентлик ваколатларини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: