Вазирлар Маҳкамасининг таълим, фан ва IT масалалари бўйича мажмуаси 6,28 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Дата: 14:03, 10-01-2017.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича мажмуаси 6,28 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масалалар мажмуанинг Тошкентда бўлиб ўтган мажлисида келтирилди.

“2016 йилда мажмуа бўйича жами 6,28 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, аҳолига 4,49 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди. 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати мос равишда 124,2% ва 129,7%ни ташкил этди. Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича $247,3 млн миқдорида маблағ ўзлаштирилди ёки режага нисбатан 15,5%га, экспорт прогнози кўрсаткичлари ҳам ортиғи билан бажарилишига эришилди”, - деб таъкидлашди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматида.

Мажлисда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кескин кенгайтириш, уларни мактаб таълимига тайёрлаш сифатини янада ошириш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш асосида мактабларда таълим жараёнини такомиллаштириш ва ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш ва ўстиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Экспертлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим муассасаларини замонавий дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларнинг корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш учун салоҳиятли иш берувчиларни жалб этган ҳолда ихтисослашган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш зарурлиги алоҳида таъкидладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: