Велоспорт бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон қишги чемпионати якунланди

Дата: 11:46, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ –Ўзбекистонда эркаклар ўртасида велоспорт бўйича мамлакат қишги чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу йилги чемпионат Фарғона вилояти тоғлари, хусусан, Фарғона-Арсив-Қува трассасида бўлиб ўтди. Энг зўрлар гуруҳ пойгалари ва критериум пойгалари бўйича аниқланди. Тошкент вакиллари турнирнинг мутлақ ғолиблари бўлдилар. Тимур Гумеров гуруҳ мусобақалари бўйича энг олий ўринга кўтарилди, критериумда эса ҳар уч совринли ўринни пойтахт вакилари эгаллашди”, дея қайд этишди Ўзбекистон Велоспорт федерацияси матбуот хизматида.
Мусобақаларда мамлакатнинг барча вилоятлари вакиллари, шунингдек, Қозоғистондан икки жамоа қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: