Вена шаҳрида Ўзбек маданияти кунлари бўлиб ўтади

Дата: 17:31, 12-03-2019.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Венада (Австрия) ўзбек маданияти кунлари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“12 март куни Европанинг маданият пойтахти бўлган Вена шаҳрида Ўзбек маданияти кунлари илк марта очилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Тадбир Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси Евроосиё маданий алоқа “KultEuriasiа” фонди, Ўзбекистон Давлат филармонияси, Тошкент Давлат олий рақслар ва хореография олий мактаби ҳамда Самарқанд ва Бухоро санъат усталари иштироки ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маданият кунлари доирасида БМТнинг Вена шаҳридаги бўлимида Наврўзни нишонлашда ижодий жамоалар иштироки, Ўзбекистоннинг маданий мероси ва унинг жаҳон аҳамиятига эга оммавий ахборот воситалари медиа-презентацияларини ташкил этиш, “Шодлик” миллий-чолғу ижодий гуруҳи иштирокидаги тўртта концерт ва Тошкент шаҳридан келган санъат усталаридан ўзбек рақси бўйича маҳорат дарслари ўтказилиш режалаштирилган.

Шунингдек, тадбир доирасида Бухоро усталарининг миниатюрадан ясалган заргарлик буюмларини безаш, Самарқанд сўзаналарини тикиш бўйича семинар ва маҳорат дарслари ўтиш, Ўзбекистоннинг икки нафар амалий санъат ва анъанавий ҳунармандлиги асосида кўргазмалар ўтказилиши режалаштирилган.

Сурат манбаи: selfmadetrip.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: