Венгрия ҳукумати Тошкентда дипломати вакиллик очиш ниятида

Дата: 10:09, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Венгрия ҳукумати Тошкентда дипломати вакиллик очиш ниятида. Бу ҳақида Венгрия ишбилармон доираларининг мамлакат Ташқи ишлар ва савдо вазири ўринбосари Ласло Сабо бошлиқ делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида маълум қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф доирасида Ласло Сабо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар ўтказди. Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон-Венгрия кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилдилар. Шунингдек, ўзаро алоқаларни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини ҳам қайд этдилар”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Ўзбекистон томони Венгрия Ҳукуматининг Тошкент шаҳрида дипломатик ваколатхона очиш тўғрисидаги режасини қўллаб-қувватлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: