Венгрия Ўзбекистон фуқароларини ўқитиш учун 30 стипендия ажратишни режалаштирмоқда

Дата: 15:38, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим тизимидаги ҳамкорлик масалаларини ўзаро муҳокама қилиш мақсадида Венгрия делегацияси билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақида ОТВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Таъкидланишича, венгер томони Ўзбекистон билан олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан, ўз навбатида, келишув тузишдан манфаатдорлигини билдирган. 

“Венгрия томони Ўзбекистон фуқароларини мамлакат манфаатдор бўлган исталган соҳалар йўналишида 30га яқин стипендиялар дастури ажратишни режалаштираётгани таъкидланди. Ушбу дастурлар уч йилга мўлжалланган бўлиб, бакалавариат, магистратура ва докторантура босқичидаги кадрларни тайёрлашни ўз ичига олиши таъкидланди”, - дейилади хабарда.

Ўзбек талабалари БМТ FАОнинг ўқиш Венгрияда амалга ошириладиган стипендия лойиҳасида қатнашишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда, Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш борасида ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: