Veon телекоммуникацион гуруҳининг фойдаси ўзбек сўмининг девальвацияси туфайли деярли 4% қисқарди

Дата: 10:35, 23-02-2018.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Veon телекоммуникацион гуруҳи (собиқ Вымпелком) пайшанба куни 2017 йилнинг 4 чорагида унинг EBITDAси ўзбек сўмининг девальвацияси туфайли 3,8% қисқариб, $753 млнни ташкил этганини хабар қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Reutersга таянган ҳолда.

Шунингдек, компания ўтган йилнинг муқобил давридаги $1,6 млрд фойдага солиштирганда $325 млн миқдорида зарар олганини ҳам маълум қилди.

Фоизлар, солиқлар, емирилиш харажатлари ва амортизацияни тўлашгача бўлган асос фойда бир марта тўланадиган харажатларни ҳисобга олмаганда 6,9% пасайган. Бу кўп жиҳатдан кўрсаткичнинг Россия, Жазоир, Бангладешда пасайиши ва корпоратив харажатларнинг ўсиши билан боғлиқ, дейилади Veon баёнотида. Тўртинчи чоракда Veonнинг тушуми 1,4% пасайиб, $2,32 млрд.га тушди.

Компания маълумотига кўра, 2018 йилнинг унинг кўрсаткичларига “валюта либерализацияси ва стратегик трансакциялар” таъсир қилиш давом этади.

Компания директорлар кенгаши 2017 йилги якуний дивидендларни бир акцияга $0,17 миқдорда тўлаб беришни тавсия қилганини очиқлади. Шундай қилиб, ўтган йил учун дивидендлар ҳажми бир акцияга $0,28ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, Амстердамда жойлашган VEON ўз келажагини Facebook Incнинг WhatsApp ва Rakuten Inc.нинг Viber билан рақобат қилувчи шу номли хабар алмашиниш иловаси билан боғламоқда.

Компания сони 240 млн атрофида бўлган мижозларига мобиль тармоқ орқали бепул хизматлар таклиф этишни режалаштирмоқда.

 

Сурат манбаи: https://news.sputnik.ru/ekonomika/dcc5a0bc366be583219ead379411af1b8b4cb6b1

Янгилик билан ўртоқлашиш: