Википедия доимий рубрикасини Ўзбекистонга бағишлади

Дата: 09:22, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Википедия ўзининг доимий “Биласизми” деб номланган рубрикасини Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган мақоладан ташқари рубрикага хонанда Мансур Ташматов ҳақида, қуруқликда жойлашган бўлсада ҳарбий флотга эга Ўзбекистондаги денгиз кучлари тўғрисидаги мақола, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Француз санъати ва адабиёти ордени кавалери Мариника Бабаназарова ҳақидаги мақолалар кирди.

Маълумот ўрнида, “Биласизми” лойиҳасида “Очиқ энциклопедия”га киритилаётган янги материаллардан олинган қизиқарли фактлар йиғилади. Ҳар уч кунда йиғилган материаллар асосида бош саҳифада тегишли рубрика шакллантирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: