Вильнюсда ўзбек-литва ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади

Дата: 17:46, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Вильнюсда ўзбек-литва ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“2016-йилнинг 15-16-сентябр кунлари Вильнюс шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: