“Visa Work Antalya” Ўзбекистон фуқароларини Туркия Республикасида вақтинчалик ишлаш учун саралаб олишни бошлади

Дата: 17:28, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – “Visa Work Antalya” ширкати Ўзбекистон фуқароларини Туркия Республикасида вақтинчалик ишлаш учун саралаб олишни бошлаганини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, Туркия Республикасида меҳмонхоналар хизмати соҳасида ишлаш учун хона тозалаш хизмати, официантка ва идиш-товоқ ювувчилар олинмоқда. “Visa Work Antalya” жами 210 кишига иш беради.

“Ишга номзодлардан рус тилида эркин гаплашиш лозим (инглиз, турк тилларини билиш мақсадга мувофиқ), хизмат кўрсатиш соҳасида тажрибага эга бўлиш, муқаддам судланмаган ва жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиш, чиқиш рухсатномасига эга бўлиш талаб қилинади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, расмийлаштириш билан боғлиқ барча харажатларни номзод кўтаради, Ўзбекистондан Туркия ва орт йўналишга авиапарвоз харажатини эса иш берувчи қоплайди.  

Сурат манбаи: http://chisto27.ru/otzyvy.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: