ВКонтакте ижтимоий тармоғи “Сабинага тақлид” конкурсини эълон қилди

Дата: 17:21, 24-07-2015.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – ВКонтакте ижтимоий тармоғи “Сабинага тақлид” конкурсини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тармоқ саҳифасида айтилишича, конкурс 10 августгача давом этади.

“Конкурс иштирокчилари гуруҳнинг исталган альбомидан Сабинанинг БИТТА суратини олиб, унга тақлид қилишга ҳаракат қилиши ва айни пайтда Сабинанинг образидан максимал даражада аниқ нусха кўчириши (туриш, мимика, ташқи кўриниш, орт фон ва ҳ.к.) зарур. ФОТОШОПДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ! Ўзингиз тақлид қилаётган суратни албатта кўрсатинг! Суратни қанча аниқ ва қизиқарли олсангиз, ҒАЛАБА ҚИЛИШ ва қимматли совринларни олиш имкониятингиз шунча юқори бўлади!”, - деб ёзади ВКонтакте.

Биринчи ўрин учун Сабинадан видеотабрик ва дасхат ҳамда ВКонтактеда 10 овоз, иккинчи ўрин учун Сабинадан видеотабрик ва дасхат ҳамда ВКонтактеда 5 овоз ва учинчи ўрин учун Сабинадан дасхат ваъда қилинмоқда.

Айни пайта ҳар бир иштирокчи фақат битта суратдан нусха кўчириши мумкин, ғолибларни эса, Сабинанинг ўзи танлайди.

Эслатиб ўтамизки, Сабина Мустаева 2000 йил 16 июнда Тошкентда туғилган. 2015 йил 17 апрелда Биринчи каналнинг тўғридан-тўғри эфирида у “Овоз. Болалар” шоуси финалида Aerosmith гуруҳининг Crazy қўшиғини ижро этди. Томошабинлар овозлари бўйича (45%) Сабина лойиҳа ғолибаси бўлди, унинг устози продюсер Макс Фадеев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: