Владимир Путин Ислом Каримов билан телефон мулоқоти ўтказди

Дата: 10:37, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов телефон мулоқоти ўтказдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни 2015 йил 29 мартдаги президент сайловларидаги ғалабаси билан самимий қутлади ва унга муваффақиятлар тилади. Ҳар икки томон ўзбек-россия стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашдан манфаатдорликларини таъкидладилар”, – дейилади Россия Федерацияси президенти матбуот хизмати хабарида.

Олдинроқ РФ раҳбари Ислом Каримовга табрик телеграммаси йўллаган эди. Унда Россия раҳбари овоз бериш якунлари Ислом Каримовнинг фуқаролар орасидаги юқори обрўсини тасдиқлаб, унинг давлат раҳбари лавозимидаги хизматлари, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий вазифаларини муваффақиятли ҳал қилишдаги хизматларини тан олишдан далолат беришини таъкидлаб ўтган эди.

Шунингдек, РФ президенти Ўзбекистон президентининг икки мамлакат орасидаги иттифоқлик алоқалари ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси таъкидлаб, иккитомонлама алоқалар, конструктив ўзаро ҳамкорлик ишлари яна давом этишига умид билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: