Владимир Путин Россияга Ўзбекистондан ядро ёқилғисини олиб кириш ҳақидаги келишувни имзолади
Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Яқинда Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерациясига ИИН-ЗМ тадқиқотреакторининг нурланган ядро ёқилғисини олиб кириш бўйича Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида”ги федерал қонунни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Келишувга кўра Россияга Ўзбекистондан россиялик нурланган суюқ ядро ёқилғисини олиб кириш кўзда тутилмоқда. Олиб келинган моддалар бу ерда қайта ишланиб, бу жараёнда олинган радиоактив чиқиндилари ажратиб олинади ва кейинчалик Россия ҳудудида қолдирилади”, – дейилади Россия президенти матбуот хизмати хабарида.
Ушбу федерал қонун Давлат Думаси томонидан 2014 йил 19 декабрда қабул қилинган ва Федерация Кенгаши томонидан жорий йил 25 декабрда маъқулланган.