Владимир Путин Ўзбекистон вакилини медал билан мукофотлади
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон вакиласи, Ўзбекистон Рус академик драма театри директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўринбосари Ирина Хилковани давлат мукофоти билан тақдирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот россия давлати раҳбарининг расмий сайтида жойлаштирилган.
“Ирина Хилкова Россия Федерацияси билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари учун Пушкин медали билан тақдирланади”, – дейилади хужжат матнида.