Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия филармоник оркестри Тошкентда концерт беради
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Россия Миллий филармоник оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри Владимир Спиваков бошчилигидаги оркестр Тошкентда концерт беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
16 майга мўлжалланган чиқиш Чарли Чаплиннинг машҳур “Катта шаҳар чироқлари” овозсиз фильмининг намойишидан иборат бўлади.
Ушбу ноёб мультимедия лойиҳасини кўриш имконияти Ўзбекистон маданият вазирлиги ва меценат Алишер Усмонов кўмагида яратилмоқда. Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, тидбир “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтади.
Тингловчилар ушбу фильм учун ёзилган мусиқа остида XX асрнинг бошидаги муҳитга “саёҳат” қиладилар. Ўша пайтларда Америкада фильмлар кўпинча тўлақонли оркестр жўрлигида намойиш қилинган.
Эслатиб ўтамизки, “Катта шаҳар чироқлари” фильмини овозсиз фильмлар даврининг якунланиш рамзи дейиш мумкин. У экранларга чиққанида овозли кинолар бир неча йиллардан бери муваффақият билан намойиш этилаётган эди. Шунингдек, картина унда Чаплин нафақат сценарий муаллифи, режиссёр, бош роль ижрочиси, продюсер, балетмейстер, ва ниҳоят, илк марта композитор сифатида қатнашгани билан ҳам қизиқарлидир.
Сурат манбаи: http://nfor.ru/2015/09/21/vladimir-spivakov-stal-pochetnym-grazhdaninom-goroda-ufy/