Владимир вилоятида ўзбек товарларини экспорт қилиш учун логистика маркази қурилади

Дата: 17:29, 18-01-2019.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Россиянинг Владимир вилоятида ўзбек товарларини экспорт қилиш бўйича логистика маркази қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишувга Владимир вилояти ҳокими ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовларнинг учрашувида эришилди.

“Учрашувда устувор қўшма лойиҳаларидан бири – Владимир шаҳрида вилоят ва унинг атрофидаги ҳудудларга экспортга этказиб бериш учун мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича логистика марказининг қурилиши муҳокама қилинди”, - дейилида вилоят ҳокими матбуот хизматининг хабарида.

Б. Асадовнинг сўзларига кўра, 2018 йил якунлари бўйича Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда: ўзаро савдо 21%га ошиб, $5,7 млрдга етган. Шунингдек, 2018 йилнинг 10 ойи давомида Владимир вилоятининг Ўзбекистон билан савдо айланмаси $24,1 млнни ташил этди.

Ўзбекистон корхоналари Владимир вилоятига замонавий енгил автомобиллар, тўқимачилик, тери ва пойабзал маҳсулотлари, электр ва механик ускуналар, маиший техника ва бошқа маҳсулотлар экспортини кенгайтириши мумкин.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳудудларида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш учун улгуржи савдо марказларини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритилди. Бу вақт сарфини сезиларли даражада камайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини оширишга имкон беради. Керакли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича иш бошлаб юборилди.

Сурат манбаи: https://trc33.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: