Владимир вилоятидаги ЙТҲда тирик қолган ҳайдовчи ёрдамчиси айбини қисман тан олди
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Владимир вилоятидаги ЙТҲда тирик қолган ҳайдовчи ёрдамчиси айбини қисман тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия ОАВга асосланган ҳолда.
“Мен ҳайдовчининг ёрдамчисиман, дам олаётган эдим, рулда бошқа бир ҳайдовчи эди. Мотор ўчиб қолди, ёқа олмадик. Шлагбаум ёпилмаган эди. Биз ташқарига чиқдик, машинани итармоқчи бўлдик. Кейин қизил чироқ ёниб, шлагбаум ёпилаётганини кўрдик. Биз ҳамма ташқарига чиқиши керак, деб бақирдик, баъзилар маст эди. Мен ўзимни айбдор ҳис қиляпман, ростдан”, - деб иқтибос келтиради РИА Новости Нургали Сарматовнинг Москвадаги Мешчанский суди залидаги сўзларидан. Бу ерда уни ҳибсга олиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, транспорт воситаси яхши ҳолатда бўлган.
Тергов гумонланувчининг яширинмоқчи бўлган деб ҳисоблаб уни ҳибсга олишни талаб қилди. “Гувоҳларга кўра, Сарматов Ўзбекистонга йўл олган бўлган”, - деди терговчи.
Прокурор ҳайдовчининг ёрдамчисини ушлаб туриш ҳақидаги талабни қувватлаган.
Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада Владимир тумани Петушинск туманида темир йўл кесишмасида Санкт-Петербург-Нижний Новгород поезди автобус билан тўқнашиб кетди. ЙТҲда 17 киши, шу жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Икки катта ва бир бола шифохонада қолмоқда. Автобусда жами 58 киши бўлган. Уларнинг 56 нафари Ўзбекистон фуқаролари, икки нафари эса Қозоғистон фуқаролари бўлишган.