Владивостокда икки ўзбекистонлик талончилик қароқчилик учун жазога ҳукм қилинди

Дата: 17:25, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Владивостокнинг Первомайск туман суди икки ўзбекистонликни талончилик қароқчиликда айблаш ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот xизматига таянган холда.

Терговчилар Владивостокда яшовчи шахсга Калинин кўчасидаги уйининг подъездида номаълум икки ёш йигит хужум қилгани ва зўравонликлик билан пули солинган сумкаси ҳамда икки мобиль телефонини ўғирлаб кетганлиги аниқладилар.

Жабрланганга етказилган зарар 900 минг рублни ташкил этган.

“Полиция ходимлари томонидан қидирув тергов ҳаракатлари доирасида икки ўзбекистонлик 26 ва 24 ёшли йигит қўлга олинди. Улар полиция бўлимида айбларига иқрор бўлдилар ва бошқа саккиз шу каби жиноятни ҳам тан олдилар. Уларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 161 моддаси 2 қисми ва 162 моддасида кўзда тутилган жиноятлар бўйича жиноий иш очилди”, - дейилади хабарда.

Суд судланувчиларни айбдор деб топди. Уларнинг бирига 4 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, иккинчисига 6 йил 6 о муддатга қамоқ жазосини тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарди. Маҳкумлар жазони умумий режимдаги тузатиш колониясида ўтайдилар.

Сурат манбаи: https://ua.news/ru/u-polshhi-zatrymaly-paliyiv-zakarpatskogo-tsentru-ugorskoyi-kultury/

Янгилик билан ўртоқлашиш: