“Водители Ташкента” саҳифасида видеоқайд камералари билан жиҳозланган кўча ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди

Дата: 19:01, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Фейсбукдаги “Водители Ташкента” саҳифасида видеоқайд камералари билан жиҳозланган кўча ва чорраҳалар рўйхати эълон, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ундан Тошкентнинг 120 кўча ва чорраҳалари кирган.

Ўзбекистон пойтахтида кеча ишга туширилган видеоқайд қилиш тизими ҳайдовчиларда кўплаб саволлар туғдирмоқда. Хусусан, Jam Bond номли фойдаланувчи “Ҳамкасблар, камералар мавжуд жойлар кўрсатилган Тошкент харитаси борми”, - деб савол берган. Ruslan Settarov номли иштирокчи эса қайрилишда спорт линиясини яшил чироққа ўтгани, барча машиналарни қўйиб юборгани ва шу пайт қизил чироқ ёнгани, бу ҳолат қандай баҳоланиши ҳақида савол берган.

Podrobno.uz мухбири Тошкент ШИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига асосланиб берган хабарига кўра, шаҳарда ўрнатилган камералар ва детекторлар бир кун тўлиқ ўтмасдан туриб (00.00дан 15 март 18.00гача) 6,5 минг қоидабузарликларни қайд этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: