Воронеж ОТМда талабалар, шу жумладан, Ўзбекистонлик талабалар устидан кузатув йўлга қўйилади

Дата: 17:39, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Воронеж ОТМда талабалар, шу жумладан, Ўзбекистонлик талабалар устидан кузатув йўлга қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ректорлар махсус хизматлардан дарс қолдираётган талабаларни аниқлаб, улар Россияни тарк этган-этмаганлигини аниқлаш ҳақида топшириқ олдилар. Гап Воронежга Яқин Шарқ, Ироқ, Афғонистон, Ўзбекистондан ва Туркманистондан ўқишга келганлар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақида ўз блогида Воронеж давлат университети профессори Виктор Хорольский ёзди.

Унинг сўзларига кўра, агар талабалар бир ҳафта давомида дарс қолдирган бўлса, қаерда бўлганликларини аниқлаш зарур бўлади.

“Воронежда таълим олаётган талабалардан камида бештаси Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда. Улардан бири ҳатто ҳалок бўлган. Талабалар ким томонида туриб уришаётгани очиқланмаган. Лекин кўп эҳтимоли билан гап экстремистик ҳарбий бўлинмалар ҳақида кетмоқда. Гап фақат Воронежда таълим олаётган хорижлик талабалар ҳақидами ёки Россия Федерацияси республикаларидан бўлган ёшлар ҳақида кетаётгани ҳам аниқ эмас” – деб ёзади профессор.

Жами Воронежда бошқа мамлакатлардан бўлган 2 минг талаба таълим олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: