Воронежда суд ўзбекистонлик норасмий эр-хотинларга чақалоқни сотишга ҳаракат қилганлик учун ҳукм чиқарди

Дата: 14:43, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Воронежда (Россия) суд ўзбекистонлик норасмий эр-хотинларга янги туғилган қизини 30 минг рублга сотишга ҳаракат қилганлик учун ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг веб-сайтидаги хабарда айтилишича, улар умумий режимдаги колонияда уч йил ўтказишга ҳукм қилинган.

“Терговчилар аёл 8 сентябр куни Воронежда қиз туққанини, лекин уни ФҲДЁ органларида рўйхатдан ўтказмаганини аниқлади. 10 октябр куни Коминтерново туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ва унинг эри янги туғилган қизни 30 минг рублга бегоналарга сотишга ҳаракат қилдилар, аммо харидорлар оператив-қидирув операцияси иштирокчилари бўлиб чиқди. Эр-хотин хибсга олинди, чақалоқ эса тиббий муассасага олиб кетилди”, - дейилади хабарда.

Кейинчалик улар айбларини тан олиб, қизни Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш муддати тугагани сабаб, ўз ватанларига қайтиш учун сотмоқчи бўлгаларини тушунтирдилар. Эр-хотин Воронеж вилояти ҳудудидан қизни сотиб олишни ва уни тарбиялашни истаган кишиларни топмоқчи бўлишган.

“Йиғилган далиллар суд томонидан 39 ёшли аёл ва унинг 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган эрига нисбатан ҳукм чиқариш учун етарли деб топилди. Улар “одам савдоси” жиноятини содир этишда айбдор деб топилдилар. Суд эр-хотинни 3 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди, дейилади РФ ТҚ хабарида.

Сурат манбаи: https://www.caravan.kz/tag/prodazha-detejj-5448/

Янгилик билан ўртоқлашиш: