Western Union Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари фоизини кескин камайтиради

Дата: 17:55, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Western Union Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари комиссиясини 2%дан 1%ча кескин камайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Коммерсантъ”нинг маълумотига кўра, энг йирик пул ўтказмалари тизимларидан бири бўлган Western Union муҳожирлар орасида оммабоп бўлган йўналишлар – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказмалари фоизини кескин камайтиришга қарор қилди.

Шу вақтга қадар Western Union ўз хизматлари учун тарифларни бошқа минтақавий рақобатчиларидан кўра икки баробар қимматроқ ушлаб турган эди. Янги қарор билан Western Union ушбу бозордаги улушини ошириб олмоқчи, дея ҳисобламоқда экспертлар.

17 сентябрдан бошлаб Western Union қатор МДҲ давлатлари ва Туркияга пул ўтказиш тарифларини пасайтириши ҳақида компания ҳамкорларини ўтган ҳафта охирида огоҳлантирган эди. Компания буни 2015 йил охирига қадар давом этувчи маркетинг акцияси деб номлади. Компания Россиядан бошқа мамлакатларга пул ўтказиш учун тўланадиган комиссион пул миқдорини МДҲнинг муайян давлатлари – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон учун қисқардирди (биринчи ярим йилда ушбу мамлакатларга $2,4 млрд ёки МДҲ ўтказмаларининг 59% тўғри келди).

Амалдаги тарифларга кўра, ҳозирда WUнинг МДҲ мамлакатлари бўйича талаб энг катта бўлган 5-50 минг рубллик (МБ маълумотига кўра ўтказманинг ўртача миқдори $345, ёки 19,1 минг рубл) ўтказмалар тарифи 2% ташкил қилади. Туркияга ўтказмалар (5-100 минг рубл) тарифлари эса 1,5% пасайтирилди. Бундан олдин ушбу йўналишдаги комиссия миқдори ўтказма ҳажмидан келиб чиқиб 2-15% эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: