WGI рейтинги тожикистонликлар ва ўзбекистонликлар Марказий Осиёдаги энг сахийлигини аниқлади

Дата: 15:53, 15-09-2017.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиёдаги энг сахий халқлар деб тан олинди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТажТАГ) Charity Aid Foundation (CAF) британ ҳайрия жамғармаси томонидан эълон қилинган 2017 йилги бутунжаҳон ҳайрия рейтингига (World Giving Index, WGI) асосланган ҳолда.

WGIга кўра, Тожикистон бир йилда 34 поғонага юқорилаб, 50-ўринга чиққан.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида жорий йилда энг юқори даража Ўзбекистонда бўлиб, мамлакат 38-ўринда. Туркманистон 69-ўрин, Қирғизистон 85-ўрин, Қозоғистон эса охирги 87-ўринни эгаллаган.

 Россия бу рейтингда 124-, Афғонистон 89-, Озарбайжон 126-, Арманистон 122-, Грузия – 135-ўринда жойлашган.

Мянма кетма-кет учинчи йил бу рейтингда етакчилик қилмоқда. Маърузада Мянмада одатда роҳибларга оз миқдорда эҳсон берилиши, лекин аҳоли буни жуда тез-тез қилиши айтиб ўтилган.

Дунёдаги ўнта энг сахий мамлакатлар сирасига Индонезия, Кения, Янги Зеландия, АҚШ, Австралия, Канада, Ирландия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Голландия ҳам кирган.

Хитой, Латвия ва Марокашдан бир оз қуйида бўлган Яман рейтинг сўнгидан жой олган.

World Giving Index – дунё мамлакатларини аҳолининг ҳайрия ёрдамига муносабатини намойиш қилувчи умумлашган кўрсаткичдир. У Гэллап Институти (Gallup) услуби бўйича сўров асосида ҳисобланади. Сўров йил давомида 139 мамлакатда ўтказилади.

Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни ҳайрия ташкилотларига пул эҳсонлари, кўнгилли сифатида ишлаш, нотаниш муҳтож кишига ёрдам кўрсаткичлари ўртача даражасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.

Тадқиқот 2010 йилда Charities Aid Formation халқаро ҳайрия ташкилоти ташаббуси билан бошланган бўлиб, ҳар 2-3 йилда бир ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: