World of Tanks яратувчилари Ўзбекистонга компьютер ўйинларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Дата: 16:21, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедxоджаев Wargaming компанияси (Беларус) вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистон томонини “Wargaming” компаниясининг бутун дунё бўйлаб компьютер ўйинларини муваффақиятли тарғиб қилиш тажрибаси билан таништиришди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашга кўмаклашувчи компьютер ўйинларини ривожлантириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ташриф доирасида “Ўзбектелеком” АК ва “ Mirzo Ulugbek Innovation Center” марказида Wargaming компаниясининг аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларни ривожлантиришга қаратилган компьютер ўйинлари соҳасидаги тажрибаси билан маҳаллий дастурчиларни таништириш мақсадида қатор учрашувлар ўтказилиши режлаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Wargaming – World of Tanks, World of Warplanes, World of Warships каби дунёга машҳур ўйинларнинг ишлаб чиқарувчисидир. Компания 1998 йилда ташкил этилган ва шу вақт ичида 15дан ортиқ лойихани ишлаб чиқарган ва тақдим етган.

Сурат манбаи: https://www.ferra.ru/ru/games/news/2013/01/30/Wargaming-console-Day-1-Studios/

Янгилик билан ўртоқлашиш: