WSJ Ўзбекистон Афғонистонга ўз товарларини Хитойга экспорт қилишга рухсат бермаётгани ҳақида хабар қилди
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга ўз товарларини Хитойга ўзбек ҳудуди бўйлаб темир йўл орқали экспорт қилишга рухсат бермаяпти. Гап Хайратон орқали қурилган темир йўл бўғини ҳақида кетмоқда, деб хабар беради АфТАГ The Wall Street Journalга асосланган ҳолда.
Таъкидланишича, таъқиқ ушбу йўлдан террорчилар фойдаланиши ва ўз операцияларини молиялаштириш эҳтимоли билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Балх вилояти божхона бошқармасининг бошлиғи Абдурраҳмон Расеҳнинг айтишича, ушбу йўл орқали ҳозирда Хитойдан Афғонистонга импорт амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди. Лекин Афғонистонга Хитойга экспорт операцияларини амалга оширишга имкон берилмаяпти.
Расеҳ олдинда мавжуд бўлган тартибларга мувфиқ, афғон товарлари Хитойга Торхам орқали Покистонга, кейинчалик Хитойга етказиб берилган.
Афғонистон Хитойга асосан қимматбҳо ва яримқимматбаҳо тошлар, қуруқ мевалар ва фойдали қазилмалар экспорт қилади.