Йўловчилар Тошкент йўловчи автотранспортини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқишга таклиф қилинди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ йўловчиларни 2030 йилгача Тошкент йўловчи автотранспортини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишга таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Концепцияни ишлаб чиқишдан асосий мақсад – Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспортининг 2030 йилгача бўлган стратегик йўналишини шаҳар йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш тамойилларининг асосланган ҳужжатларини тайёрлашдан иборатдир”, - дейилади хабарда.
“Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспорти мажмуасини ривожлантиришда биринчи навбатда йўловчиларга қулайликлар яратиш асосий эътиборга олинган йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар таклифларингизни киритишни сўраймиз, шунингдек хорижий мутахассисларнинг шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш истиқболлари ҳақида тажрибаларини билдиришларини истар эдик”, - дейилади “Тошшахартрансхизмат”АЖ мурожаатида.
10 июнга қадар йўловчилардан автобусда, метрода ва йўналишли таксиларда йўловчи ташиш соҳасига оид инновацион таклифларни қабул қилинади.
Таклиф этилган ғоялардан концепцияни ишлаб чиқишда фойдаланилади.