Йўловчилар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бортларида учиш ва қўнишда электрон қурилмалар ва алоқа воситаларидан фойдалана олмайдилар

Дата: 21:53, 18-01-2016.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Йўловчилар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) бортларида учиш ва қўнишда электрон қурилмалар ва алоқа воситаларидан фойдалана олмайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу янгилик “Йўловчиларнинг ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидалари”га киритилган ўзгартишлар билан киритилмоқда.
Бундан ташқари, тузатишларга мувофиқ, юқоридаги барча ҳолатларда фото- ва видеосуратга олиш ҳам мумкин эмас.
Sputnik агентлиги маълумотларига кўра, шу каби талаблар дунёдаги кўплаб авиакомпанияларда мавжуд. Бу ҳол портативва мобил қурилмалар тарқатаётган электромагнит нурлар билан боғлиқ. Чунки улар кеманинг навигацион ва бошқа ускуналари ишига таъсир қилиши мумкин. Лекин баъзи мутахассилар ушбу чораларни ошиқча деб ҳисоблайдилар, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: