Йўловчиларнинг озлиги Тошкентдан Душанбега парвозлар қисқаришига сабаб бўлди

Дата: 18:10, 31-07-2017.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Тошкентдан Душанбега парвозлар сонининг қисқариши йўловчилар озлиги билан изоҳланади, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Ўзбекистаон ҳаво йўллари” миллий авиаташувчиси йўналишда йўловчилар камлиги сабабли Тошкентдан Душанбега парвозлар сонини қисқарирди”, - деди бугун  Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода.

Олдинроқ авиакомпаниянинг ўзи ҳам шу сабабни кўрсатган ҳолда рейслар ўзини қопламаётганлигини ва рейслар қисқаришида сиёсий сабабларнинг йўқлигини кўрсатиб ўтган эди.

Худоёрзода тожик томонидан ушбу рейсларни амалга ошириш ҳуқуқи “Сомон Эйр” авиакомпаниясига берилгани, лекин у Тошкентга учишларни бошламаганини таъкидлаб ўтди.

“Авиакомпания тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, у Тошкентда ўз ваколатхонасини очиш билан овора. Агар йўловчилар сони кўпайса, авиакомпания Тошкентга парвозларни бошлаши мумкин”, - деб қўшимча қилди вазир.

Элатиб ўтамизки, Тошкентга самолёт чиптасининг нархи $140 тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: