Яқин 2-3 ойда Шавкат Мирзиёев РФга ташриф буюради

Дата: 17:49, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин 2-3 ойда РФ ташриф буюради. Бу ҳақда РФга президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” нашрига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ш.Мирзиёев РФ президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.

Хабар берилишича, бўлажак музокараларда энергетика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва муҳожирлик сиёсати масалаларига эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамизки, В.Путин ва Ш.Мирзиёев 2016 йилнинг сентябрида қисқа муддатли музокаралар ўтказишган эди. Ўшанда Россия президенти Хитойдан қайтиши баробарида Самарқандга тўхтаб, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гуллар қўйган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: