Яқин 2 йилда Япония Ўзбекистонга кредитлар шаклида $1,5 млрд ажратиши мумкин

Дата: 13:37, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Яқин 2 йилда Япония Ўзбекистонга кредитлар шаклида $1,5 млрд ажратиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг пайшанба куни тарқатилган маълумотига асосланган ҳолда.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг яқинда Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэги билан кечган учрашувида муҳокама қилинди.

ЎзТАГ маълумотларига кўра, томонлар юқорида келтирилган миқдордаги кредитларни ажратишнинг ҳолатини муҳокама қилдилар. Хусусан, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) яқин икки йил орасида Ўзбекистонга умумий миқдори $1 млрдлик кредитлар ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар Наманган вилоятидаги (мамлакат шарқи) иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш, Аму-Бухоро ирригация тизимини модернизация қилиш ва мамлакат марказидаги “Мароқанд-Навоий-Бухоро” темир йўлининг бир қисмини электрлаштириш лойиҳаларига сарфланади.

Япон Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва тижорат банклари Навоий вилоятидаги кимёвий мажмуани қуриш ва республикани 100% рақамли телевизион узатиш билан қоплашга $500 млн маблағ ажратадилар.

Ўзбек томони маълумотларига кўра, Япония республиканинг энг йирик инвесторларидан биридир. Унинг устивор лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратган инвестициялари ҳажми $2,3 млрдга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: