Яқин 4 йилда Ўзбекистон мева-сабзовот маҳсулотлари экспортини 2,7 баравардан зиёдга кўпайтириш ниятида

Дата: 14:13, 01-04-2016.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 2016-2020 йилларда Ўзбекистон янги ва қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари экспортини 2,7 баравардан зиёдга, консерва, концентрат ва шарбатлар экспортини 2,5 бараварга кўпайтириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунинг учун мамлакатда ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ҳамда тара ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқарувчи янги корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш бўйича жами қиймати $595,9 млнга тенг 180та йирик манзилли инвестиция лойиҳалари амалга ошириш режалаштирилмоқда”, - деб такидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Бундан ташқари, гўшт-сут, мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 416та ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш мўлжалланган.

Бунда республика ҳудудларида гофротара, полимер идишлар ва пластик қутилар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, озиқ-овқат маҳсулотларини вакум усулида, халқаро талаблар даражасидаги шиша идишларда қадоқлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,27 бараварга (14,8дан 16,3 млн тоннага), гўшт маҳсулотлари - 1,24 бараварга, сут маҳсулотлари - 1,33 бараварга ошди, янги маҳсулотлар тури 337тадан 628 тага кўпайди (1,9 бараварга).

Янгилик билан ўртоқлашиш: