Яқин 4 йилда Ўзбекистон ҳукумати Тошкент метрополитенини ривожлантиришга $300 млн атрофида йўналтиради

Дата: 12:02, 06-12-2016.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – 2017-2020 йилларда Ўзбекистон ҳукумати тошкент метрополитенини ривожлантиришга $300 млн атрофида йўналтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Пойтахт ер ости йўли тармоғини ривожлантириш учун узунлиги 10 км бўлган 8 метро станцияларини қуриш бўйича икки лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ишлар давлат бюджети ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобига амалга оширилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАКда.

Қурилиши кўзда тутилаётган санцияларнинг 6таси Сергели туманидаги ер усти метро тармоғига, 2таси Юнусобод линиясига қарашли бўлади. Тошкент метрополитенини 2023 йилгача ривожлантириш режасига мувофиқ, 30 атрофида янги станцияларни қуриш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: