Яқин 5 ой ичида Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлар орасида авиаалоқаларни қайта тиклашни режалаштирмоқда

Дата: 12:55, 07-11-2016.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлар орасида авиаалоқаларни қайта тиклашлари мумкин, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Uzbekistan Airways бош директори Валерий Тян.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент ва Душанбе орасидаги рейс “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг ёзги жадвалига киритилиши мумкин.

“Балким рейс бундан олдин ҳам йўлга қўйилиши мумкин, бунинг учун барча имкониятлар бор”, - деди ўзбек авиакомпанияси раҳбари.

Uzbekistan Airwaysнинг ёзги қатнов жадвали мартдан октябргача амал қилади. Демак, икки мамлакат орасидаги авиақатнов яқин 5 ой ичида йўлга қўйилиши мумкин.

Олдин хабар берилгани каби, яқинда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганджалзода парламентдаги чиқишида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари мамлакатлар орасида авиаалоқаларни қайта тиклаш бўйича келишув лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат орасида авиаалоқалар 1992 йил кузда узилган эди, 2000 йилда Ўзбекистон Тожикистон билан виза режимини жорий қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: