Яқин 5 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари 4 минг км темир йўллар қурадилар
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Яқин 5 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари 4 минг км темир йўллар ва 10минг км автомобил магистраллари қурадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида ХХР тижорат вазири Гао Хучэн ШҲТ мамлакатлари ташқи иқтисодий муассасалари раҳбарларининг учрашуви якунларида маълум қилди. Ушбу учрашув 16 сентябрда хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган.
ШҲТ маъмуриятидан маълум қилишларча, мажлисда кейинги 5 йиллик минтақавий иқтисоидй ҳамкорлик дастури ҳам тасдиқланган ва транспорт лойиҳалари устивор қилиб белгиланган.
“Томонлар мавжуд лойиҳаларни тезлаштириш ва минтақавий логистик бўғинларни ташкил қилишга киришиш тўғрисида келишиб олдилар”, - деди ХХР тижорат вазири.
ШҲТ мамлакатлари трансчегаравий электрон савдо майдончалари очиш ва саноат паркларири ривожлантиришга келишиб олдилар. Кузатувчи мамлакатлар ва ҳамкорлар ҳам интеграцион жараёнларга жалб қилинади.
Бундан ташқари, мажлисда савдо тўсиқларини пасайтириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилишга ҳам келишиб олинди.
Учрашувда иқтисодий имтиёзлар ҳудудларини ташкил қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. ШҲТ мамлакатларидаги саноат корхоналари орасида туташ нуқталарни топиб, уларни бир ишлаб чиқариш занжирига болаш ғояси ҳам туғили. Бу ШҲТ доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга кучли туртки бериши кутилмоқда.
Йиғилишда Афғонистон, Беларус, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон каби ШҲТ кузатувчи мақомидаги давлатлара, Озарбайжон, Арманистон, Камбожв ва Непал сингани мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар ҳам иштирок этдилар.