Яқин икки кунда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, шамол эсиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Дата: 17:01, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Яқин икки кунда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, кучли шамол эсиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“17 октябрда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 18 октябрда бутун республика ҳудудида ҳаво кескин ўзгариши кутилади. Хусусан, ёмғир бўлиб, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 17-22 м/сга чиқади”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

Шунингдек, 17 октябрда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 18 октябрда бутун республика ҳудудида ҳаво ҳарорати 10-15° иссиққача пасаяди.

Бундан ташқари, 18 октябрда мамлакатнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: