Яқин икки кунда Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Яқин икки кунда Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“13-14 октябрда Ўзбекистонда об-ҳаво кескин равишда ўзгаради. Республика бўйлаб ёмғирлар бўлиб ўтади, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7° илиққача, кундузи 15-17°гача пасаяди”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.
Шунингдек, 13-14 октябр кунлари тоғлар ва тоғолди туманларида сел келиши ҳавфи борлиги ҳам маълум қилинган.