Яқин кунлар ичида Ўзбекистонда қор ёғиши эҳтимоли бор
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Яқин кунлар ичида Ўзбекистонда қор ёғиши эҳтимоли бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“29-31 март кунлари республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб ўтади, баъзи жойларда у қорга айланиши ҳам мумкин. Баъзи ерларда шамол кучайиб, 15-20 м/секундга чиқади. Кечаси ҳаво ҳарорати 2-4°гача совуб кетади, кундузлари 0-2°гача илиқ бўлади”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.
Бундан ташқари, 27-31 март ва 1 апрелда мамлакатнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳавфи бор, тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши мумкин.