Яқин кунларда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 17:12, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Яқин кунларда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“24-27 март ва 30-31 мартда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб ўтади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. 25-26 март ва 30-31 март кунлари шамолнинг 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 24-31 март орасида республиканинг тоғли туманларида кўчки хавфи мавжуд, шунингдек, тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: