Яқин кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати анормал даражада иссиқ бўлади
Тошкент. 28 июнь. ЎзТАГ – Яқин кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати анормал даражада иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“30 июнь – 1 июлда Қорақалпағистон ва Хоразм вилоятида, 1-2 июль кунлари республиканинг қолган ҳудудларидаҳаво анормал даражада иссиқ бўлиб, ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5-7 даража иссиқ бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43°, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида 44-45° гача кўтарилади”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши ҳақида хабар берилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади, жойларда 42° гача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: gismeteo.by