Яқин орада бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғади

Дата: 17:48, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Яқин орада бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, баъзи жойларда кучли ёмғир бўлиши кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“21-25 мартда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда кучли ёмғирлар ёғиб ўтади. Шамолнинг 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда”, - дейилади жума кунги хабарда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 17-25 март орасида республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи бор. 

Бундан ташқари, 18, 19 март ва 21-25 март орасида Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли жойларида сел келиши хавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: