Яқин орада Қорақалпоғистонда иккита янги заводни ишга тушириш режалаштирилмоқда

Дата: 16:16, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Яқин орада Қорақалпоғистонда иккита янги заводни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Булар трансформатор ускуналари ва полиэтилен қувурлар заводларидир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат президентининг матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

 “Энергия тармоғи маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган заводда Япония, Швейцария, Италия каби мамлакатларда тайёрланган технологиялар асосида замонавий трансформаторлар, фотоэлектростанция деталлари, автоматик электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш режалаштирилган”, - дейилади Ш.Мирзиёеванинг Қорақалпоғистонга қилган ташрифи якунлари бўйича ҳисоботда.

Таъкидланишича, ушбу завод Ўзбекистон иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга, бу ерда тайёрланадиган маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, экспортга йўналтирилади. Заводни 2017 йилнинг сентябрида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

“Бошқа бир объект – Нукус шаҳрида қуриладиган полимер маҳсулотлари заводидир. Ушбу заводда йилига 8 минг тонна полиэтилен труба, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Замонавий технология билан жиҳозланадиган корхонада 100дан ортиқ иш ўрни яратилади”, - дейилади хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, 20-21 январда Ш.Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди ва бу ерда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: