Яқин орада Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи автобуслари йўлга қўйилади
Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи йўловчи автобуслари қатнай бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигиига бағишланган халқаро анжуманда маълум қилди.
“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Тошкент-Шымкент йўналишида илк йўловчи автобуслари яқин орада қатнай бошлайди. Ўтиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва ташкил этиш бўйича “йўл харитаси”, шунингдек, қозоқ-ўзбек давлат чегараси ҳудудига яқин жойларнинг ободонлаштирилиши икки томонлама муносабатлар ривожига катта туртки бўлди”, - деб таъкидлади у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, икки кун олдин Нурсултон Назарбоев мамлакатлар учун янги автобус алоқасини очувчи битимни имзолади.
“Бу биринчи қалдирғоч бўлган Тошкент-Шымкент йўналиши бўлади. Унинг очилиши биз чегараларимизнинг инфратузилмасини янада такомиллаштиришимиз устида ишлашимизга кўмаклашади, энг муҳими, дўстлик кўпригини яратишимизга ёрдамлашади. Бу М-39 йўли, кўп масалалар бўйича халқларимизга кўпроқ ва яқинроқ мулоқот қилиш имконини берувчи ўтиш пунктларини яратишдир”, - деб таъкилади у.