Яқин орада Тошкентда Француз альянси очилиши кутилмоқда
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Яқин орада Тошкентда Француз альянси очилиши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкентдаги Француз альянси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Яқин орада ушбу муассасанинг Ўзбекистондаги собиқ Француз институти биносида очилиши кутилмоқда”, - дейилади Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.
Илк фарнцуз тили курслари ҳақидаги эълонлар элчихона сайтида жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йил ноябри бошида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари Тошкентда Француз альянсини очиш, унинг соғлиқни сақлаш ва тиббий фанлар соҳаларида фаолият юритиш шароитлари ҳақида ҳукуматлараро шартнома имзолаган эдилар.
Янги ташкилот 2014 йил июнида ёпилган Ўзбекистондаги Француз институтиннг муқобили бўлиши кутилмоқда.
Илк Француз альянси Парижда 1883 йилда Жюль Верн ва Луи Пастер каби таниқли кишилар кўмагида очилган эди.
Француз альянси (фр. Alliance française) – маданий-маърифий нотижорат жамоат ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини Франция элчихонаси кўмагида амалга оширади. Ташкилот миссияси бутун дунёда француз тили ва маданиятини тарқатиш ва маданий алмашинувни рағбатлантиришдан иборат.