Яқин орада Ўзбекистон немис автобусларини йиғишни йўлга қўяди

Дата: 20:53, 19-08-2015.

Ташкент. 19 августа. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистон тибиий газда ишловчи (CNG) двигателга эга бўлган MAN немис шаҳар йўловчи автобусларини йиғишни йўлга қўйиши мумкин, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz нашри.
“Ўзавтосаноат” АК матбуот хизмати маълумотларига кўра, яқинда CNG двигателли уч автобус Самарқанддаги MAN Auto-Uzbekistan заводида йиғилиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, MAN Lion’s City CNG қуйи полли шаҳар пассажир автобуси ҳозир Тошкентда синовдан ўтказилмоқда. Автобус MAN немис фирмасининг Малайзиядаги заводида йиғилган.
Яқин тўққиз ой давомида мутахассислар автобусни шаҳар шароитида синаб, ўз хулосаларини берадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: