Яқин орада Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиаалоқа қайта тикланади

Дата: 10:30, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиаалоқа қайта тикланади деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тянга асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси жорий йилда қатор халқаро йўналишларни очади. Хусусан, яқин орада Тожикистон билан авиаалоқалар қайта тикланади”, - деди Uzbekistan Airways раҳбари Валерий Тян ўзбек авиаташувчисининг 25 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида.

Маҳаллий ОАВга кўра, бунга доир келишув тўлиқ ишлаб чиқилди ва имзолашга тайёр.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ўзбек томони вакиллари ва Тожикистон авиация ҳокимияти ўртасида қизғин иш кетмоқда. “Ҳозирда иккитомонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва виза масалалари  ҳал қилинмоқда... Бир ишни бошлашга деярли тайёрмиз”, - деди Uzbekistan Airways раҳбари.

Эслатиб ўтмизки, Тошкент ва Душанбе ўртасида авиаалоқани қайта тиклаш ҳақидаги қарор 2016 йил ноябрда савдо-иқтисодий комиссия йиғилишида қабул қилинган эди.

 Комиссиянинг декабр охирида ўтказилган мажлисида икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиаалоқани 2017 йилнинг биринчи ярмида қайта тиклашга доир баённома имзоланган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: